Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилади
14:03 / 2024-10-06

30 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар Миллий малака тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:

— Миллий малака тизимининг норматив-ҳуқуқий, институционал ва услубий асосларини такомиллаштириш;

— норасмий ва информал орттирилган кўникма ва малакаларни тан олиш (“Recognition of Prior Learning”) тизимини жорий қилиш;

— кўникмаларни прогнозлаштириш (“skills anticipation”), кўникмаларга бўлган эҳтиёжларни таҳлил қилиш (“skills needs analysis”), кўникмалар билан боғлиқ камчиликларни ўрганиш (“skills gap analysis”) воситалари ва методологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

“Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси ҳузурида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилади.

2025 йил 1 февралгача Институтда Миллий малака тизимини ривожлантириш бўйича малака ошириш курслари йўлга қўйилади.

2025 йил 1 ноябргача Миллий малака тизимининг ягона рақамли платформаси ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.

2026 йил 1 декабрга қадар илғор хорижий тажриба асосида 1800 та касбни қамраб олувчи касбий стандартлар ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.

ЎзА