Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий маданиятимизнинг ноёб намуналарини дунёга намойиш қилишга доир лойиҳалар давом этади
13:32 / 2023-12-22

Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида қайд этилди.

“Мақом”, “Бахшичилик”, Ҳунармандчилик, “Лазги” каби халқаро фестивалларни ўтказиш йўлга қўйилди, 24 та хорижий мамлакатда “Ўзбекистон маданияти кунлари” юқори савияда ўтказилди.  

Айниқса, Франция, Германия, Хитой, Саудия Арабистони каби давлатларда намойиш этилган миллий маданиятимизнинг ноёб намуналари дунё жамоатчилигини ҳайратга солди ва улар Ўзбекистонни ўзлари учун янгитдан кашф этди.

Бу ишлар давом эттирилиб, келгусида Италия, Буюк Британия, Қатар, Бирлашган Араб Амирликларида ҳам ана шундай кўргазмалар ташкил қилинади.

Кейинги йилларда ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига яна 9 та миллий меросимиз намунаси, Бухоро шаҳри эса “Ижодкор шаҳарлар тармоғи”га киритилди.

Шу йил сентябрь ойида ЮНЕСКО Бош қароргоҳида буюк бобомиз Абу Райҳон Беруний таваллуди халқаро миқёсда кенг нишонлангани ҳам муҳим воқеа бўлди.

 

ЎзА