Миллий маданият марказларга автомашиналар берилди
Фарғона вилоятидаги миллий маданият марказларига янги автомашиналар топширилди.
Фарғона вилоятидаги миллий маданият марказларига янги автомашиналар топширилди.
Бағрикенглик, ҳамжиҳатлик халқимизга хос қадриятлардир. Бугунги кунда вилоятда ҳам турли миллат вакиллари аҳил-иноқликда яшаб, ҳар жабҳада меҳнат қилмоқда, ташаббус ва имкониятлардан фойдаланаётир.
Миллий маданият марказлари турфа халқ ва элатларнинг урф-одат, қадриятларини бирлаштирувчи қутлуғ маскан. Вилоятда славян, корейс, немис, татар, турк, яҳудий, тожик, қирғиз сингари миллий маданият марказлари самарали фаолият юритмоқда. Уларниҳар томонлама қўллаб-қувватлаш доимий эътиборда.
Вилоят ҳокими миллий маданият марказларига автомашиналарнинг калитини топширди.
– Фарғонада 5 минг нафардан зиёд корейслар яшайди, - дейди корейс миллий маданият маркази раҳбари Виктор Лян. – Бугун вилоят ҳокими ташаббуси билан туҳфа қилинган янги автомашиналар тинчлик-тотувлик, дўстлик ришталарини боғлашда янги имкониятлар яратди. Ўзбекистон умумий уйимиз. Биз шу қутлуғ ватанда аҳил-иноқ, ўз уф-одат ва анънларимизга мувофиқ яшаб келяпмиз.
Вилоят раҳбари миллий маданият марказлари томонидан тинчлик-тотувлик, халқлар дўстлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. 8 та миллий маданият марказлариниг ҳар бирига фаолиятини ташкил этиш учун 50 миллион сўмдан маблағ, автомашиналар учун ёқилғи ажратиб берилди.