Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий либослар – қадриятларимиз тимсоли
13:55 / 2025-08-04

Пойтахтимизда Республика "Ҳунарманд" уюшмаси ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Миллий либослар фестивали ўтказилди.

Аҳоли орасида миллийлигимиз, миллий ҳунармандчилигимизга бўлган қизиқишни уйғотиш, уларга анъаналаримизни тарғиб этиш ҳамда мамлакатимиз туристик салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган кўргазма-фестивалда 100 га яқин ўзбек миллий урф-одатлари ҳамда қадриятларини тарғиб этувчи миллий либослар намойиш этилди.

Улар орасида қуроқдан тикилган каштали ҳамда атлас ва пистончалардан зеб берилган чопон, кўйлак, нимчалар хорижлик меҳмонларнинг эътиборини тортди.

Тадбирда сўзга чиққанлар миллий либосларимиз нафақат моддий мерос, балки миллий ифтихоримиз экани, ёшларимиз, айниқса, қизларимизда миллий либосларга бўлган маданиятни ошириш лозимлигини қайд этди.

Фестиваль давомида куй-қўшиқ, рақслар ва ҳунармандлар томонидан маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА