ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро давлат университетида ҳам миллий қадриятларимизни тарғиб этиш мақсадида ҳафтанинг ҳар жумаси “Миллий либослар куни” сифатида ўтказиб келинмоқда.
Миллий либослар халқимизнинг тарихи, қадимий урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашларини мужассам этган бўлиб, ҳозирги кунда миллий либослар жозибасини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда.
[gallery-21752]
Таъкидлаш керак, бугунги кунда университетда айни 2024/2025 ўқув йилида 85 та бакалавриат таълим йўналишида 20 минг 537 нафар талаба 1 минг 67 та академик гуруҳда таҳсил олмоқда.
Муассасада миллий анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш орқали урф-одат ва қадриятларимизга хос бўлмаган кийиниш услубларига тақлиднинг олдини олиш, ёшларда миллий кийиниш маданиятини шакллантириш, кийиниш одоби ва меъёрларига риоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА