English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий либос – миллат қиёфаси, инсон кўрки, миллий ифтихор ифодаси
17:25 / 2023-05-19

Қўқон давлат педагогика институтида “Миллий либос – миллат қиёфаси, инсон кўрки, миллий ифтихор ифодаси” шиори остида миллий ва замонавий либослар намойиши бўлиб ўтди.Халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, қадимий урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари, шунингдек, ўзига хос хусусиятларини акс эттирган тадбир хотин-қизлар ўртасида ўзбекона кийиниш маданиятини тарғиб қилиш, миллий анъана, урф-одат ва қадриятларимизни улуғлаш, ёш авлодни ана шу қадриятлар асосида тарбиялаш, ёшлар орасида кийиниш маданиятини янада шакллантириш мақсадида ўтказилгани билан аҳамиятлидир.

Тадбирда таъкидланганидек, миллий ва замонавий либослар қизларимизга ярашади. Қолаверса, бу каби либослар халқимиз, айниқса, ёшларимизда миллий қадрият ва миллий либосларимизга бўлган ҳурмат туйғуларини янада юксалтиради.  

Миллий анъаналар, ўзбекона қадриятларни ўзида мужассам этган ушбу либослар барчага манзур бўлди. Тадбир сўнгида талаба-қизлар ташаккурномалар билан тақдирланди.

М.Қосимова,ЎзА