Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий курашимиз истеъдодли ёшларни кашф этишда давом этмоқда (видео)
10:10 / 2025-06-18

Жиззах вилоятида спортнинг миллий кураш тури бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси” тизимидаги “Бош прокурор кубоги” нинг учинчи – шаҳар ва туман босқичлари мусобақаларига старт берилди.

Жумладан, Ғаллаорол тумандаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган кураш баҳсларида иккинчи, яъни маҳалла босқичида ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритган 130 га яқин полвон йигит-қизлар кураш гиламларида ўзаро баҳс олиб боришди. Жумладан, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш йигитлар 5 та, хотин-қизлар 4 та вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мазкур баҳс якунларига кўра, ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритган полвонлар мусобақанинг тўртинчи – вилоят босқичи беллашувларида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи йўлланмалар соҳиби бўлишди.

Маълумот ўрнида яна шуни айтиш мумкинки, спортнинг миллий кураш тури бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Бош прокурор кубоги” мусобақалари беш босқичдан иборат бўлиб, жорий йилнинг ноябрь ойига қадар давом этиши белгиланган.

Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолиддин Оқбоев мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига диплом ва медалларни  тантанали равишда топширди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Ll9MCoUYqok?si=8lJJ8RWhBKtBrR_F" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А. Қаюмов(видео), ЎзА мухбири