Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий координаталар тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди
11:05 / 2026-02-17

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Миллий координаталар тизимини жорий этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Миллий координаталар тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомда: 

Миллий координаталар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тартиби; 

Миллий координаталар тизими маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби; 

Миллий координаталар тизими маълумотлар базасидан фойдаланиш тартиби; 

Миллий координаталар тизимини ривожлантириш ва метрологик таъминлаш тартиби белгилаб берилган. 

Қарорга кўра Ўзбекистон Республикаси Миллий координаталар тизими тўғрисидаги низом талаблари давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Миллий координаталар тизими маълумотлар базасини шакллантириш ва юритишга масъул ҳисобланади. 

Миллий координаталар тизими маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида Кадастр агентлиги учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади. 

Уч ой муддатда Миллий координаталар тизими маълумотлар базаси шакллантирилади ҳамда веб-саҳифаси ишлаб чиқилади ва 2026 йил 1 сентябрга қадар ахборот тизими тўлиқ ишга туширилади. 

2030 йил 1 январга қадар фойдаланишда бўлган координата тизимлари Миллий координаталар тизими маълумотлар базасига киритилади. 

2030 йил 1 январдан фақат Миллий координаталар тизими маълумотлар базасига киритилган координата тизимларидан фойдаланилади. 

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий координаталар тизими ва унинг параметрларини ўрнатиш, жорий этиш ҳамда фойдаланиш, шунингдек, Миллий координаталар тизимининг маълумотлар базасини шакллантириш, юритиш, фойдаланиш, Миллий координаталар тизимига асосланган янги координаталар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, Миллий координаталар тизимини ривожлантириш ҳамда метрологик таъминлаш тартибини белгилайди.

ЎзА