Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий контент яратишнинг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилинди
13:09 / 2026-02-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Навоий шаҳридаги “Ёшлар медиа маркази”да Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими, Оммавий ахборот воситалари учун миллий контент тайёрлаш марказининг вилоят вакили ҳамда “Фидойи ёшлар” телеклуби ҳамкорлигида “Миллий контент яратишнинг ўзига хос жиҳатлари ва аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Журналистика соҳасига қизиқувчи ёшлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этган тадбирда миллий контент тушунчаси, уни яратиш тамойиллари ва жамият тараққиётида миллий руҳ билан бойитилган материалларнинг аҳамияти хусусида фикр алмашилди.

[gallery-27835]

Давра суҳбатида уюшманинг вилоят бўлими раиси Отабек Аслонов ҳамда “Фидойи ёшлар” телеклуби раҳбари, тележурналист Ғулом Султонов иштирокчиларга миллий контентнинг мазмун-моҳияти, мавзулар кўлами ва халқчиллиги юзасидан тушунчалар берди.

Шунингдек, глобаллашув шароитида журналистлар олдида турган вазифалар, материал тайёрлашдаги ёндашувлар ва соҳадаги ҳуқуқий саводхонлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари юзасидан келишиб олди.

Сирож АСЛОНОВ олган (сурат), ЎзА