Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармасига тегишли:
"Uzbekistan Airports" АЖ, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ва "Микрокредитбанк" АТБнинг акциялари Жамғарманинг устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Иқтисодиёт ва молия вазирлигига;
"Ўзбекистон почтаси" АЖнинг акциялари Жамғарманинг устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Давлат активларини бошқариш агентлигига;
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБнинг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли 30 фоиз акция улуши кейинчалик Жамғармага ўтказиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига;
"Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг 20 фоиз, "Ўзбекинвест" АЖнинг 10 фоиз ва "Темирйўлинфратузилма" АЖнинг 15 фоиз акция улушлари қўшимча равишда Жамғармага ўтказилади.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси “Ўзсаноатқурилишбанк”АТБнинг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли бўлган 30 фоиз акциясини;
Давлат активларини бошқариш агентлиги “Ўзбекинвест”АЖнинг 10 фоиз акция улуши;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига “темирйўлинфратузилма” АЖнинг 15 фоиз акция улуши Иқтисодиёт ва молия вазирлигига икки ҳафта муддатда ўтказилиши белгиланган.
ЎзА