French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий ҳунармандчилик ва туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган ҳужжат
16:17 / 2023-06-21

Ўзбекистон Республикаси Президентинг 2023 йил 12 июндаги “Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланган эди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январгача “Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги” ва “Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри”га киритилган ҳунармандлар учун имтиёзлар бор.

Хусусан, календарь йил давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини (ишлар, хизматлар) реализация қилишдан тушган тушумнинг 100 миллион сўмдан ошган, бироқ 1 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдори бўйича айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади. Шунингдек, товар белгиларини миллий рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.

2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга ажратилаётган маблағларнинг камида 70 фоизи ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Келгуси йилнинг 1 мартигача “Янги Ўзбекистон” боғига туташ ҳудудда 3 гектар ер участкасида намойиш зали, “Уста-шогирд” мактаби ва устахонани ўз ичига олган Ҳунармандлар маскани барпо этилади ва ҳар бир ҳунармандга 100 квадрат метргача жойлар ижарага берилади.

ЎзА