Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш осонлашади
14:31 / 2023-04-14

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш тартибини соддалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича фуқароларга масофадан хизмат кўрсатиш тизими жорий этилади.

2023 йил 15 апрелдан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш амалга оширилади. 

Бунда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари жойлаштирилади, ахборот тизимларида ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда ариза берувчилар ўзларининг имзо намунасини электрон шаклда тақдим этади. 

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ҳамда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бўйича аризалар ариза берувчиларнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатьи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Янги расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини почта орқали олиш йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ушбу қарорига мувофиқ назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органи ёки Давлат хизматлари маркази томонидан миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси (алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш) расмийлаштирилиб, фуқаронинг ихтиёрига кўра почта орқали етказиб берилади. 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги исми, фамилияси ва отасининг исми ўзгарган шахслар ҳақидаги маълумотларни “ФХДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига доимий тақдим этиб боради.

2023 йил якунига қадар мавжуд ҳайдовчилик гувоҳнома маълумотларини рақамлаштириш ишлари якунига етказилади.

                                                                                                    ЎзА