Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий гвардиянинг экологик ташаббуси: кенгайиб бораётган яшил боғлар (+видео)
18:23 / 2025-11-19

Мамлакатимизда 2025 йилнинг 8 ноябридан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Долзарб бир ойлик” эълон қилинди. Шу муносабат билан “Яшил белбоғ” барпо этиш борасидаги ишлар жадаллик билан олиб бориляпти. Лойиҳа доирасида экилаётган навниҳоллар келгусида катта дарахтларга айланиб, чор-атрофнинг гўзал, янада фусункор ва тароватли бўлишига ҳисса қўшади. Мазкур ойликда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шахсий таркиби ҳам фаол иштирок этмоқда.

Лойиҳа доирасида ўтган давр мобайнида мутахассисларнинг тавсияси ва илмий хулосаларига асосан Миллий гвардия бўлинмаларида яхши тизим йўлга қўйилди. Манзарали ва мевали дарахт кўчатларини кўпайтириш ишлари амалга оширилмоқда.  

Ўтган йил биргина Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидаги катта йўл бўйида 20 гектар ҳудудга 8,5 минг туп ҳамда Сирдарё вилоятида жойлашган Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази ҳудудига 1,5 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ушбу манзарали дарахтлар ҳозир “Яшил белбоғ”га айланиб улгурди. Бу мавсумда ҳам ушбу ҳудудга қарийб 12 мингга яқин манзарали дарахт кўчатлари экиш режа қилиб олинган. Шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, кўчатлар экиладиган майдонларга тегишли агротехник тадбирлар асосида ишлов берилиб, сўнгра дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда. Экилган дарахтларни парваришлаш, тўғри суғориш ва табиий ўғитлар билан озиқлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Ушбу ҳудудда экилган дарахт кўчатларини томчилатиб суғориш йўлга қўйилган. Шунингдек, 1,5 метр кўчатлар оралиғида полиэтилен сув қувурлари ўрнатилган. Бундан ташқари, ушбу ҳудудда куз мавсумида кўчатлар учун уруғларни тайёрлаш ва қаламча ниҳоллари экиш ишлари ҳам йўлга қўйилган. Энг қувонарлиси, мазкур боғ йил сайин кенгайиб бормоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/aj__y8q-m2M" title="Milliy gvardiyaning ekologik tashabbusi: kengayib borayotgan yashil bog‘lar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, Анвархўжа Аҳмедов (монтаж), ЎзА