Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий гвардиядан хайрли ташаббус
11:47 / 2023-08-01

Давлат раҳбари ташаббуси билан сўнгги йилларда эҳтиёжманд юртдошларимизни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қувонарлиси, Миллий гвардия бўлинмалари ҳам ана шу эзгу ишларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси томонидан жойларда ташкил этилаётган хайрия тадбирлари ватандошларимизнинг кўнглини кўтармоқда.

 Бухоро шаҳар “Шербуддин” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган тадбир ҳам юртдошимиз Раиса Бердиеванинг хотирасидан бир умрга жой олади. 

–Узоқ йиллардан буён хонадонимни таъмирлаш ҳақида ўйлаб юрардим, – дейди Р.Бердиева. – Аммо рўзғорнинг ташвишлари ҳаммамизга маълум. Боз устига, уй таъмирлаш учун ҳам каттагина маблағ керак. Шу боис шаҳримиздаги Миллий гвардия мутасаддиларига мурожаат қилдим. Улар илтимосимни ерда қолдиришмади. 

Албатта, бундай хайрли ишлар мазкур хонадон соҳиблари дилида эзгулик чироғини янада равшан этиб, унинг ёғдуси яна бир қатор юмушларга туртки беради. Зеро, эзгуликнинг жавоби ҳам эзгуликдир. 

 

Зариф Комилов, ЎзА