Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий гвардияда Конституция байрами нишонланди
11:49 / 2025-12-08

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунни нишонлаш нафақат тарихий сана, балки ота - боболаримизнинг инсонпарварлик ва адолат йўлида босиб ўтган улкан қадамларини қайта ҳис этиш имкони ҳамдир. Миллий гвардия Марказий девонида Конституциянинг 33 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ана шу юксак қадриятлар руҳида ўтди.

Унда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Жўраев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси сенатори З.Бекатова, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Б.Алимов, Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи полковник М.Рустамбаев, соҳага оид мутасадди раҳбарлар ҳамда фахрийлар иштирок этди. 

Тадбирнинг кириш қисмида Миллий гвардия қўмондони иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги байрами билан самимий муборакбод этиб, мамлакатимизда ушбу байрам "Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!" ғояси асосида кенг нишонланаётганини таъкидлаб ўтди. 

Шунингдек, халқимизнинг фаол иштироки ҳамда очиқ муҳокамалари натижасида қабул қилинган ва янгиланган Конституциямиз, янги Ўзбекистоннинг равнақи йўлидаги турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ва шиддатли ислоҳотлар натижаларини мустаҳкамлашдаги муҳим ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг, байрам муносабати билан Миллий гвардия қўмондони буйруғига асосан соҳага оид ташкилот вакиллари, Миллий гвардия тизимидаги таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда ҳамкасбларига намуна бўлаётган бир гуруҳ гвардиячилар “Аъло хизматлари учун”, “Миллий гвардия фидойи ходими”, “Намунали хизматлари учун” ва “Миллий гвардия маънавият аълочиси” кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Тадбир сўнгида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар иштирокчиларга байрамона кайфият улашди. 

Якунда иштирокчилар Миллий гвардия тарихи музейига ташриф буюриб, тарихий ҳужжатлар ва фотосуратлар, шунингдек, Миллий гвардиянинг турли даврлардаги фаолиятини акс эттирувчи экспонатлар билан танишди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА