Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий гвардияда ҳарбийлар янги билим ва кўникмаларга эга бўлди
20:44 / 2025-10-04

Мамлакатимизда ҳарбий хизматчиларнинг билим ва малакасини ошириш, уларнинг замонавий талабларга жавоб берадиган касбий кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида бўлиб ўтган тадбир ҳам ҳарбийлар учун маҳорат мактабига айланди.

Унда навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув курси давомида тингловчиларга марказнинг юқори малакали ўқитувчилари томонидан ҳарбий хизматга оид бир қатор муҳим йўналишларда чуқурлаштирилган назарий ва амалий билимлар берилди. 

Хусусан, ўқ отиш, баландликни ишғол қилиш, жисмоний ва руҳий тайёргарлик, алоқа, разведка, махсус тактик тайёргарлик, моддий-техник таъминот, муҳандислик ва тактик-тиббий тайёргарлик бўйича машғулотлар олиб борилди.

Шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари билан ишлаш каби фанлар бўйича машғулотлар олиб борилди. Машғулотлар замонавий техник воситалар ва илғор методикалардан фойдаланган ҳолда, реал хизмат шароитларига яқинлаштирилган тарзда ташкил этилди. Бу эса тингловчиларга ўз мутахассисликлари бўйича зарур назарий билимларни чуқур ўзлаштириш ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш имконини берди.

Битирувчилар ушбу ўқув курси орқали хизмат фаолиятида учрайдиган мураккаб вазиятларда тўғри ва тезкор қарорлар қабул қилиш, жамоада ишлаш, мустақил фикрлаш ҳамда юқори даражадаги профессионал тайёргарлик даражасини намоён эта олиш каби муҳим жиҳатлар бўйича малака оширдилар. 

Тадбир якунида ўқув марказини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Н.Раҳмонова,

ЎзА