Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий гвардиячилар ёшлар ўртасида ватанпарварлик ва соғлом турмушни тарғиб қилмоқда
14:19 / 2021-01-06

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси вилоят қўриқлаш бошқармаси ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ҳамкорлигида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан чекка ҳудудлардаги умумтаълим мактабларида турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Олтинсой туманидаги 13- умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Чекка “Мустақилликнинг 10 йиллиги” маҳалласи ҳудудида жойлашган таълим муассасасида осойишталигимиз посбонлари ўқувчи-ёшларга мамлакатимизда навқирон авлодни ҳар тарафлама соғлом камолга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилининг мазмун-моҳияти хусусида фикр алмашди.

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ўтказилган тадбирда спортнинг шахмат-шашка, кураш турлари, шунингдек, "ким эпчил-у, ким чаққон", "қувноқ стартлар" каби қизиқарли мусобақалар ташкил этилди. Ғолиблар медал ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Осойишталигимиз посбонларининг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари ва замонавий қурол-аслаҳалар кўргазмаси ўқувчиларнинг ҳарбий хизматга қизиқишини янада оширди.

Тадбир якунида Миллий гвардиячилар тумандаги 13- ҳамда 2- умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига бир донадан компьютер жамланмасини туҳфа қилди.

Бугун мазкур тадбир воҳанинг чекка ва тоғли Сариосиё туманида давом этмоқда.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА