Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий гвардия – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқони
21:50 / 2023-11-27

Андижонда "Долзарб 40 кун" махсус профилактик тадбири доирасида “Уч авлод учрашуви” ҳамда “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказилди.

Миллий гвардия Андижон вилояти бошқармаси томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик, ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, тизим фахрийларининг бой тажрибаларини ўрганиш, фахрийлар ва бугунги кунда хизмат олиб бораётган ходимларнинг ибратли фаолиятини кенг тарғиб этиш, ёш авлодга намуна қилиб кўрсатиш мақсадида “Миллий армиямиз Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир” мавзусида ташкил этилган “Уч авлод учрашуви” тадбирида Қуролли Кучлар фахрийлари, Миллий гвардия хизматчилари, ёшлар иштирок этди.  

Дастлаб  иштирокчиларга  Миллий гвардия хизматчиларининг ибратли фаолияти, вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятлар, уларнинг аянчли оқибатлари ҳақидаги видеороликлар намойиш этилди.

Тадбирда мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, бунинг натижасида мазкур йўналишдаги салбий ҳолатлар сони ва кўлами йилдан-йилга камайиб бораётганлиги таъкидланди.

Меҳнат  фахрийлари  ёшларга  ўзларининг фаолияти билан боғлиқ хотираларини гапириб берди, жамиятда салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасидаги ишларда ёшларнинг фаол бўлиши муҳимлиги айтиб ўтилди. Миллий гвардия ходимлари эса ўзлари олиб борилаётган ишлар ҳақида иштирокчиларга кенг маълумотлар берди, мазкур йўналишдаги ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш, айниқса, тарғибот ишларини янада кучайтириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирди.  

Ёшлар фахрийлар ва миллий гвардия ходимларидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.    

Миллий гвардия Андижон вилоят бошқармасида умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида эса замонавий қурол-аслаҳалар намойиш этилди, ходимларнинг хизмат итлари билан ишлаши, қуроллардан фойдаланиш, умуман, хизмат жараёни бўйича кўргазмали чиқишлар  ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди.  

Бундай тадбирлар ёшларнинг Миллий гвардияга бўлган қизиқиш ва ҳурматини, тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилади.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари