Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий Гвардия ходими таёқ билан урди, деган аёлнинг иши кўриб чиқилди
18:05 / 2021-04-16

Ижтимоий тармоқларда фарғоналик аёлнинг Миллий гвардия ходими таёқ билан урганлиги ҳақидаги видеолавҳаси тарқалди. Хўш, унинг калтаклангани ростми, мазкур воқеа қандай рўй берганди?

14 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судида Д.Умарова ва Н.Мадраҳимоваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ва 52-моддасининг 2-қисми (қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш) билан юритилган маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилди.

Иш ҳолатига кўра, Д.Умарова 2020 йил 22 июнь куни соат 20:00ларда Тошлоқ тумани «Қанжирға» маҳалла фуқаролар йиғинида Д.Мадраҳимовни қонуний турмуш ўртоғи Н.Мадраҳимова билан ўзаро гап талашиб қолган. Бунинг сабаблари бор эди. Д.Умарова ва Д.Мадраҳимовлар илгари шаръий никоҳ асосида яшаган. Икки аёлнинг жиққамуштлиги ҳам шундан эди. Улар бир-бирларини уятли сўзлар билан сўкиб ҳақорат қилади, жанжаллашиб бир-бирининг танасига тан жароҳати етказади.

Икки аёл ўзаро ёқалашиб турганида Д.Мадраҳимовни акаси Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси А.Мадраҳимов Д.Умаровани ажратиб олиш пайтида унга енгил тан жароҳати етказади.

Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасида Н.Мадраҳимовани ўнг елкасини олдинги юзасини юқориги қисмидаги қонталаш, чап тирсак бўғимини устки юзасидаги, чап ва ўнг тизза бўғимларини устки юзаларидаги шилинмалар аниқланиб, бу тан жароҳатлари 6 кундан кўп давом этмайдиган енгил шикастлар тоифасига кириши кўрсатилган. Д.Умаровада ҳам енгил шикастлар бўлган ҳамда экспертиза хулосасида кўрсатилган. Қўшимча суд тиббий экспертизасининг 2021 йил 1 мартдаги хулосасида Д.Умаровани юз соҳасида озгина сезиладиган чандиқ мавжуд бўлиб, чап кўз остидаги юзаки жароҳатнинг битганидан қолганлиги ва бу жароҳат битиб кетадиган жароҳатлар туркумига кириши, шунингдек, ушбу чандиқ юз ассиметриясига ва функционал ўзгаришларга сабаб бўлмаганлиги қайд этилган.

Миллий Гвардия «Динамо» жисмоний тарбия-спорт жамиятининг 2020 йил 5 октябрдаги буйруғи билан ҳарбий хизматчи А.Мадраҳимов Д.Умаровани ҳақорат қилиб, унга қасддан енгил тан жароҳати етказгани сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 16-моддаси тартибида «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилган.

Суд Д.Умарованинг суддаги, Н.Мадраҳимова, Д.Мадраҳимов ва А.Мадраҳимовларнинг суриштирувдаги кўрсатмаларини эшитиб, якуний хулосага келди. Қарор билан Д.Умарова ва Н.Мадраҳимовани ҳар бирига нисбатан юқоридаги моддалар билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан жарима жазолари тайинлади. Ҳуқуқбузарларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 324 (1-3)-моддалари тартибида апелляция тартибида шикоят қилиш ҳуқуқлари борлиги тушунтирилди.

Аброрхон Акрамов,

Жиноят ишлари бўйича

Тошлоқ туман суди раиси

ЎзА