Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий гвардия ва ёшлар
15:04 / 2026-01-12

Миллий гвардиянинг Фарғона вилоят бошқармаси зобит ва командрлари “Ёшлар билан очиқ мулоқот” лойиҳаси доирасида барча шаҳар-туманларда йигит-қизлар билан интерактив мулоқотлар ўтказиб келмоқда.

Унда аввало ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилади, уларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳал этилади. Лекин асосийси, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳаётдан мақсад нима эканини англашга кўмаклашишдир. Мулоқотлар чоғида давлат томонидан ёшларга яратилган имкониятларни эътироф этиш билан бирга бурч, ватанпарварлик, йигитлик шаъни каби тушунчалар борасида фикр алмашув, баҳс-мунозаралар ташкил этилади.

Бундай тадбирлар ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларни эзгу ғояларга садоқат, Ватанга муҳаббат ва фидойилик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб етади.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА