Миллий гвардия қўмондони ўринбосари, полковник С. Мамаюсуповнинг сурхондарёлик ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Термиз туманидаги “Қорабайир отлари” маҳорат мактабида ўтган тадбирда қўмондон ўринбосари ўз касбий фаолияти, Миллий гвардия тизимида хизмат ўташ шартлари ва аҳамияти ҳақида сўзлаб бериб, ҳар қандай муваффақият замирида билим, интилиш ҳамда қатъий ҳаракат мужассамлигига алоҳида урғу берди. Очиқ мулоқотда ёшлар Миллий гвардия тизимида ишлаш, таълим олиш борасида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Тадбирда фаол иштирок этган ва тенгдошларига намуна бўлган бир гуруҳ ёшлар Миллий гвардия қўмондонлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-19627]
Тадбир доирасида моҳир чавандозлар томонидан улоқ-кўпкари, от устида кураш каби мусобақалар уюштирилди. Шунингдек, ёшлар учун камондан отиш бўйича маҳорат машғулотлари ташкил қилинди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА