English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий гвардия Марказий девонида сайёр қабул ўтказилди
12:44 / 2026-01-19

Миллий гвардия Марказий девонида гвардиячилар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан сайёр қабул ташкил этилди. Тадбир гвардиячилар ва уларнинг яқинларини узоқ вақтдан бери қийнаб келаётган масалаларни жойида ўрганиш ҳамда уларни тезкор ҳал этишга қаратилди.

Сайёр қабул давомида турли йўналишларда мурожаатлар тингланди. Ҳар бир масала масъул раҳбарлар иштирокида батафсил кўриб чиқилиб, айрим мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар бўйича эса аниқ муддатлар ва масъул ижрочилар белгилаб олинди.

Бундай сайёр қабуллар гвардиячилар билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда хизмат самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Н.Раҳмонова,

ЎзА