English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига байрам туҳфаси
17:19 / 2023-03-22

Наврўз байрами шукуҳи кезиб юрган кунларда Фарғона шаҳрида бунёд этилган кўп қаватли уйлардан Миллий гвардия ходимларига хонадонлар калитларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров байрам билан йиғилганларни қутлади. Президентимиз ташаббуси билан юртимизда ҳар жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан халқимиз манфаатларига, инсон қадрини улуғлашга, осойишталигимизни муносиб ҳимоя қилишга хизмат қилаётганлигига эътибор қаратди. Хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш ва улар учун қулай шароитлар яратиш борасида ҳам катта ишлар олиб борилаётганлиги қайд этилиб, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг ҳам муносиб ўрни борлиги алоҳида эътироф этилди.  

Ушбу хонадонлар Миллий гвардия ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун ҳақиқий кичик Ватан бўлишлигига тилак билдирилди.

2 та 9 қаватли турар-жой биноларида жойлашган 20 та хонадон калитлари ҳарбий хизматчиларга тантанали тарзда топширилди.

Меҳмонлар хонадонлар эгалари билан бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуриб, янги уйлардаги шароитлар билан танишдилар.

М.Сулаймонов, ЎзА