Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий гвардия фахрийлари эътибор ва эҳтиром марказида (+видео)
17:26 / 2025-07-30

Ватан ҳимоячиларига, айниқса, ўз хизмат бурчини сидқидилдан адо этган фахрийларга эҳтиром кўрсатиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор йўналишлардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фахрийларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар эътирофга лойиқ.

Миллий гвардия тизимида 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида фахрийлар билан олиб борилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ташкил этилди. Мазкур тадбир нафақат фахрийларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, балки уларнинг тажрибасини ёш кадрларга етказишда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда Миллий гвардия қўмондонлиги, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси ҳамда видеоконференц-алоқа тарзида ҳудудлардан Миллий гвардия Фахрийлар кенгаши аъзолари, офицерлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Миллий гвардия тизимида нуронийлар, фахрийлар, нафақадаги ҳарбийлар ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мард, жасур жангчиларимиз хотираларини абадийлаштириш, қолаверса, улар орқали ёш авлодни тарбиялаш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратиб ўтди.

Қайд этиш лозимки, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Миллий гвардия фахрийларини ҳамда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича 5 та йўналишда мингга яқин тадбирлар амалга оширилди. 

Шу билан бирга, фахрийларга соғломлаштириш масканлари учун, ҳалок бўлганларнинг фарзандларига эса болалар оромгоҳларига имтиёзли йўлланмалар топширилмоқда. Маданий ва тарихий обидаларга саёҳатлар ташкил этилмоқда. Қолаверса, юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлашда қаҳрамонлик кўрсатиб ҳалок бўлганларнинг хотираларини абадийлаштириш, ёш авлодни ватанпарвар, фидойи этиб тарбиялаш борасида ҳам бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Фахрийларга ғамхўрлик – жамиятнинг маънавий бурчи. Миллий гвардияда бу йўналишда амалга оширилаётган изчил ишлар фахрийларга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиромнинг ёрқин намунасидир. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/8GKSKslVflc" title="Milliy gvardiya faxriylari e’tibor va ehtirom markazida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА