Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий гвардия: “Энг яхши матбуот хизмати” танлови ғолиблари аниқланди
11:24 / 2023-12-29

Ўзбекистон Республикасининг “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни жорий йил 13 октябрь кунидан кучга кирди.

Миллий гвардия органларига ушбу қонун билан бир қатор ваколатлар ва вазифалар белгилаб берилди. Ушбу қонунда белгиланган қоидаларни фуқароларга тушунтириш ва мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” мавзусида ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида “Энг яхши матбуот хизмати” танлови ўтказилди.  

Танловда республика миқёсида Миллий гвардия тизимидаги ахборот хизматлари ҳарбий хизматчилари ва ходимлари иштирок этди. 100 дан ортиқ телематериаллар танлов ташкилий қўмитасига келиб тушди.  

Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати биринчи ўринни эгаллади. Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси ахборот хизмати иккинчи ўринни қўлга киритди. Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ахборот хизмати учинчи ўринга лойиқ кўрилди. Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.  

Шунингдек, “Энг яхши видеоролик”, “Энг яхши кўрсатув, видео (ҳужжатли) фильм”, “Энг яхши телелавҳа, репортаж” номинациялари бўйича ғолиб деб топилган Андижон, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармалари ахборот хизматлари ходимлари ҳам муносиб равишда рағбатлантирилди.  

Н.Раҳмонова, ЎзА