French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий гвардия: “Энг яхши матбуот хизмати” танлови ғолиблари аниқланди
17:42 / 2023-12-28

2023 йил 11 июль куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни жорий йилнинг 13 октябрь кунидан кучга кирди.

 Миллий гвардия органларига ушбу Қонун билан бир қатор ваколатлар ва вазифалар белгилаб берилди. Ушбу Қонунда белгиланган қоидаларни фуқароларга тушунтириш ва мазмун моҳиятини тарғибот қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” мавзусида ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида “Энг яхши матбуот хизмати” танлови ўтказилди.

Танловда Республика миқёсида Миллий гвардия тизимидаги Ахборот хизматлари ҳарбий хизматчилари ва ходимлари иштирок этишди. 100 дан ортиқ телематериаллар танлов ташкилий қўмитасига келиб тушди.

“Энг яхши матбуот хизмати” танловининг 1-ўринига сазовор бўлган Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси Матбуот хизмати, 2-ўринни қўлга киритган Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасининг Қўриқлаш бошқармаси Ахборот хизмати ва 3-ўринга лойиқ деб топилган Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасининг Ахборот хизматлари ҳарбий хизматчи ва ходимларига 1,2,3-даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, “Энг яхши видеоролик”, “Энг яхши кўрсатув", видео (ҳужжатли) фильм”, “Энг яхши телелавҳа, репортаж” номинациялари бўйича ғолиб деб топилган Андижон, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳри қўриқлаш бошқармаларининг Ахборот хизматлари ходимлари ҳам муносиб равишда рағбатлантирилди.

Н.Раҳмонова, ЎзА