French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий гвардия бўлинмаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 44 та бошланғич ташкилоти фаолияти йўлга қўйилган
16:55 / 2023-10-06

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Миллий гвардия мутасаддилари иштирокида брифинг ташкил этилди.

Унда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари учун ҳамкорликда амалга оширлаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, бугунги кунда Миллий гвардия сафларида 19 мингдан зиёд ёшлар хизмат қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, 2021 йилда Миллий гвардия сафларига хизматга қабул қилинган 3,5 минг нафар кадрнинг 2,5 минг нафари ёшларни ташкил этади. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 44 та бошланғич ташкилоти, уларда 44 нафар етакчи, 176 нафар йўналиш сардорлари фаолият олиб бормоқда.

Ўтган давр мобайнида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва 5 муҳим ташаббус лойиҳаси доирасида маҳалла ва таълим муассасаларида жами 19 минг 238 та тадбир ўтказилиб, унда 1 миллион 594 минг 235 нафар ёшлар иштирок этди.

“Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг туман, вилоят ва республика босқичларида 10 минг 130 дан ортиқ умумтаълим мактаблардаги 200 мингга яқин 9-11 синф ўқувчилари жалб этилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, мазкур мусобақа олдин 56 та умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида 2 босқичда 1 000 га яқин ўқувчи ёшларни жалб этган ҳолда ўтказиб келинган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА