Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Milliy Fashion Show” — миллийлик ва замонавийлик бирлашган нуқта
20:16 / 2025-05-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ёшлар ўртасида миллий либосларимизни кенг тарғиб қилиш, ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Навоий шаҳар Ёшлар марказида “Milliy Fashion Show ” модалар намойиши ўтказилди.

Мазкур муҳим маданий тадбир Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши, “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси, Навоий вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилди.

[gallery-23539]

Тадбир аввалида сунъий интеллект асосида яратилган ўзбек миллий либослари, хусусан, атлас ва адрас, чопон, дўппи тарихи ҳақида ҳикоя қилинувчи ролик намойиш қилинди. 

Тадбирда Навоий давлат университети Санъатшунослик факультетининг ёш дизайнерлари ва “Ҳунарманд” уюшмасидан моҳир дизайнерлар 80 дан зиёд нафис ва бетакрор миллий либосларни тақдим этдилар.

Модалар намойиши меҳмонларга замонавий дизайнерлар томонидан тайёрланган эксклюзив миллий коллекциялар, ипак ва атлас матолар жозибаси, нафис кашталар ҳамда миллий моданинг энг янги йўналишлари билан танишиш имконини берди. Тадбир доирасида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган моҳир усталар томонидан яратилган нафис қўл меҳнати буюмлари тақдим этилди. 

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА