Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий эмлаш календарига «Одам папиллома вируси (ВПЧ)«га қарши эмлаш киритилди
11:45 / 2022-06-18

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйича 528 минг нафар аёл бачадон бўйи саратони касаллиги билан касалланaди.

Ачинарлиси, 266 минг нафари мазкур касаллик оқибатида вафот этади.

Ўзбекистонда эса ҳар йили 1660 нафар аёл бачадон бўйни саратони касаллигига чалинаётган бўлса, 608 нафар аёл вафот этмоқда. Бу касаллик профилактикаси ўсмир ёшдаги 9-14 ёшгача бўлган қизларни папиллома вирусига қарши эмлаш ҳисобланади.

Жорий йилнинг май-июнь ойларида ВПЧ вакцинаси билан 9-12-14 ёшдаги қизлар ўртасида миллий эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

Вакциналар маъмурий ҳудудлар даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш пунктларига етказиб берилиши натижасида 288 минг нафар 9 ёш ва 854 минг нафар 12-14 ёшдаги қизлар эмланди.

– Вирусология ИТИ, Ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ВПЧ вакцинаси билан эмлаш жараёни амалиётга жорий этилиши натижасида йилига 1100 нафар аёлнинг бачадон бўйни раки билан касалланиши олди олинади, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Вакциналар ва иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсунова. – Қолаверса, 583 нафар аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинишига эришилади. Йилига ушбу вакцина билан эмлаш қамрови 90 фоиз миқдорда амалга оширилса, 2050-2060 йилларга келиб бачадон бўйни раки касаллиги элиминация қилинади.

Моҳигул Қосимова, ЎзА