Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий чемпионат: энг кучли ёш атлетлар Қаршида жам бўлди
11:10 / 2026-03-05

Қарши шаҳрида 16 ёшгача бўлган атлетлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари қизғин давом этмоқда.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги, Божхона қўмитаси, Енгил атлетика федерацияси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган чемпионатнинг бешкураш (ўғил болалар) баҳсларида Фаҳриддин Шокиров 2639 очко билан етакчилик қилмоқда. Ушбу йўналишнинг қизлар ўртасида  Дурдона Жуманқулова 3007 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

400 ва 60 метр масофага югуришда Одилбек Ҳамдамов,  Муниса Ахтамқулова Элиёр Баҳодиров ва Муниса Юсубжонова маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, ядро улоқтириш бўйича ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда Муқимхон Бобоев чемпионга айланди.  Узунликка сакрашда эса Шамшод Усмоновга тенг келадигани топилмади.

Миллий чемпионат 7 март кунига қадар давом этади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА