Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий брендга эгамиз
15:33 / 2023-08-03

Президентимиз Тошкент вилоятига ташрифи давомида Чирчиқ қишлоқ машинасозлиги кластерида ишлаб чиқарилган универсал чопиқ ва пахтачилик трактори билан танишди.

Тошкент трактор заводи бош директори Азизбек Муҳиддинов ташриф таассуротлари билан ўртоқлашди. 

– Бу бизнинг соҳада катта янгилик бўлди, – дейди А.Муҳиддинов. – “TAT DF 904” русумли қуввати 90 от кучига эга 4 ғилдиракли универсал трактор миллий брендимиз, дея оламан. Ундан далаларда шудгорлаш, тупроққа ишлов бериш ва юк ташиш каби барча агротехник ишларни бажаришда фойдаланиш мумкин. Муҳими, экологик талабларга жавоб беради. Уни яратиш чоғида биз кўплаб фермер-деҳқонларнинг талаб ва таклифларини ўргандик. Ҳозирда 100 дона шу русумдаги трактор ишлаб чиқарилди. Шундан 40 таси қўшни Қозоғистон давлатига экспорт қилиндик. Ички бозорда ҳам сотувга чиқарилди. Давлатимиз раҳбари тракторни кўриб, ўз баҳосини берди. Бу биз учун катта шараф ва шу йўналишдаги келгуси саъй-ҳаракатларимизга ишончдир.  

[gallery-13077]

Шунингдек, Президентимиз кластерда асосий эътибор қаратган жиҳатлари шу бўлдики, Тошкент вилояти мисолида сервис масканлари ташкил этиш, ёшларни бепул ўқитиб, сифатли хизматларни йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берди. Бежизга бу масала кўтарилмади. Чунки йил сайин тармоқ хўжаликларида замонавий техникалардан кенг фойдаланилаётгани мева-сабзавот ва бошқа турдаги маҳсулотлар етиштириш ҳажмини оширишга хизмат қилмоқда. Бу жараёнда энди биз ҳам жойларга чиқиб сервис хизматлар кўрсатишни йўлга қўямиз. Керак бўлса корхонамизнинг ўзига чақирамиз ва тажрибасини оширамиз. Бунинг учун кластер қошида замонавий илм маркази ишга туширилган бўлиб, 1 минг 200 нафар тингловчига билим бериш имкони бор. Бу ерда “Deula”, “Festo”, “AASSE”, “Carl Zeiss”, “Hexagon” Германия ва Швеция каби давлатларнинг компаниялари таълим марказлари билан ҳамкорликда узлуксиз дуал таълим шаклидаги ўқув жараёнлари йўлга қўйилган. Амалий машғулотларга кластер ходимлари, жойлардаги диллерлик ва сервис марказлари ишчилари, талабалар жалб этилади.  

А.Мусаев,  

О. Мирсагатов, ЎзА.(Сурат)