Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий барқарорлик – бағрикенглик омили
11:00 / 2021-09-04

Бухоро вилоятининг энг кенжа ва байналмилал тумани ҳисобланган Қоровулбозорда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Маданият бўлимлари билан ҳамкорликда "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида "Миллий барқарорлик-бағрикенглик омили" мавзусида маънавият фестивали бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги масъуллари, нодавлат–нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, миллий–маданий марказлар аъзолари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан "Нефтчилар" маданият саройида ташкил этилган байрам тадбирида “Бўзачи”, “Тинчлик”, “Имом Бухорий”, “Бўстон”, “Жарқоқ”, “Навбаҳор”, “Чўлқувар” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган ўзбек, қозоқ, туркман, турк, озарбайжон, рус, татар, тожик каби ўндан ортиқ миллат вакиллари иштирок этишди.

-Ҳар бир миллат вакиллари ўзларининг миллий қадрият ва анъаналарини ифодаловчи урф-одатлари, либослари, миллий таомномаси ва ширинликлари билан фаол қатнашди, -дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Қоровулбозор туман бўлинмаси раҳбари Мунаввара Жумаева. -Фестивалда қатнашган вилоят ва туман мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари байрам тантанасида йиғилган қардош миллат вакилларини, барча юртдошларимизни энг азиз ва энг улуғ байрам билан қутлашди.

Тадбирда турли миллат вакилларининг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги намунаси сифатида турли миллий маданий марказлар аъзолари томонидан халқаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни тараннум этувчи куй-қўшиқ ва рақслардан иборат концерт дастури даврага байрамона завқ-шавқ улашди.

Зариф Комилов, ЎзА