Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий ахборот маконини ривожлантирмай туриб,сўз эркинлигига эришиб бўлмайди
12:45 / 2024-08-30

«Янги Ўзбекистон: мустақил тараққиётнинг ахборотлаштириш асослари» мавзусидаги давра суҳбатида қуйи палата депутатлари, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўнгги йилларда Ўзбекистонда ахборотлаштиришни таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар хусусан, соҳанинг ҳуқуқий асослари ҳамда ахборот олиш ва уни эркин тарқатиш учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритилди.  

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда сўз, ахборот ва матбуот эркинлигини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий ислоҳотлар мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ бошланган.  

Эътиборлиси, ҳар бир вазирлик ва идораларда ахборот соҳасига масъул лавозим жорий этилди. Бу эса ўз навбатида, ахборотлаштириш, ахборот олиш ва уни эркин тарқатиш учун яратилаётган имкониятларнинг бир кўринишидир.  

Депутатлар томонидан айтиб ўтилганидек, миллий ахборот макони ва ахборот инфратузилмасини ривожлантирмай туриб, сўз эркинлиги ва ахборот очиқлигини таъминлашга эришиб бўлмайди. Шу мақсадда мустақиллик йилларида юртимизда ОАВлар учун қулай инфратузилма яратиш борасида кўзга кўринарли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон бўйлаб қарийб 252 минг км. узунликда оптик толали алоқа линиялари ётқизилди, мобил алоқа таянч станциялари сони 66,3 мингтага етказилди. Натижада интернетдан фойдаланувчилар сони 34 миллиондан ошди.  

Тадбирда сўнгги йилларда ушбу соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

Н.Раҳмонова, ЎзА