Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий армия – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқони
15:25 / 2023-01-06

Фарғона вилоятида “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” шиори остида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

Президентимиз таъкидлаганидек, муқаддас қасамёдига ҳамиша содиқ, эл-юрт ҳимояси йўлида метин қалқон бўлган мард ва жасур ҳарбийларимиз Ўзбекистоннинг чинакам ватанпарвар баҳодирларидир. Сарҳадларимизнинг дахлсизлигини таъминлаётган, тинчлигимизни асраётган юрт посбонларига доимо ҳавас ва ифтихор билан боқамиз. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 14 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармойиши асосида Фарғона вилоятида мазкур сана кенг нишонланмоқда.  

Ҳарбий ватанпарварлик фестиваллари, “Маънавият карвони” ташкил этиляпти, ёшларнинг ҳарбий қисмларга саёҳати уюштирилмоқда. Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмдаги тадбир ҳам ҳарбий хизматчиларга эҳтиром ифодаси бўлди. Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов, шоира Дилшода Эргашевалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида миллий армиямиз изчил ривожланиб бораётганини, унинг жанговар қобилияти ортиб, мудофаа қудратимиз мустаҳкамланаётгани, халқимизнинг осойишта ҳаёти таъминланаётганини таъкидлашди.  

Ижодкорларнинг ватан, тинчликни мадҳ этувчи шеърлари, Марғилон шаҳар маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.  

Н.Бозорова, ЎзА