Сирдарё туманидаги сафарбарлик ҳарбий резервида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда 14-январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллий армия — Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони” шиори остида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Сирдарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Мудофаа ишлари бошқармаси, Сирдарё тумани ҳокимлиги, ҳарбий қисмлар ва ёш ҳарбий хизматчилар фаол иштирок этишди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар миллий армияни замонавий қурол-аслаҳа ва техника билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий тайёргарлигини юксалтириш, шунингдек, армияда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб, ҳар бир хизматчининг

Ватан тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим вазифасига алоҳида эътибор қаратишди. Уларнинг таъкидлашича, ҳар бир ёш ҳарбий хизматчи — юртимизнинг тинчлиги ва барқарорлигини таъминлашда масъулдир.

Хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Байрам тадбирида ижро этилган ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бахш этди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири