English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий армия — она юрт қалқони
11:22 / 2026-01-14

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллий армия — она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида қайд этилганидек, бугунги кунда миллий армия халқнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатнинг барқарор тараққиётини ҳимоя қилиш йўлида ишончли қалқон бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони раҳбарлигида ҳарбий соҳада амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар хусусида атрофлича тўхталиб ўтилди. Соҳадаги ислоҳотлар миллий армияни замонавий кўринишда, ҳаракатчан ва профессионал тузилма сифатида шакллантиришга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, ҳарбий соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш йўналишидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Таъкидланганидек, мудофаа ва хавфсизлик соҳасида қонунчилик базасини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш мақсадида миллий хавфсизликни таъминлаш, мудофаа қобилиятини ошириш, ҳарбий хизматни ташкил этиш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий кафолатларини кучайтириш, фавқулодда вазиятларда давлат органлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан мувофиқлаштиришга қаратилган қатор қонунлар қабул қилинди.  

Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан парламент назоратини кучайтириш, амалдаги қонун нормаларининг ижросини таъминлаш ва уларни янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳарбий соҳадаги ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида эътироф этилди.

Тадбир иштирокчилари ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, шунингдек, ҳарбий таълим йўналишидаги амалий ишларга алоҳида эътибор қаратди.  

Мамлакатимиз тинчлиги ва барқарор тараққиётини мустаҳкамлашга хизмат қилаётган Қуролли Кучлар фаолияти эътироф этилиб, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда парламент назорати масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Муҳтарама Комилова,

ЎзА