ФОТРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Миллий армия – она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остида Навоий шаҳрида ҳарбий ватанпарварлик ёшлар фестивали ташкил этилди.
Ҳар бир инсон учун Ватан ягона. Унинг катта-кичик ёки бой ва ночори бўлмайди. Уни ҳимоя қилишга чорланиш ва чоғланиш ҳар бир ватандошимизнинг кўксини ғурурга тўлдирадиган жараёндир. Зеро, киндик қони тўкилган Ватанни, шу мустақил юртни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, ор-номусини, имон-эътиқодини ҳимоя қилиш билан баробар.
[gallery-27089]
Ушбу миллий байрам халқимиз тарихини, Ватан ҳимоячиларининг барча авлодлари ўртасидаги узвий боғлиқликни рамзий маънода ифодалайди. Бу Ватаннинг содиқ ўғил-қизларига, ўз она юрти, халқи учун душманга қарши курашган, ҳар қандай синовларга шараф билан бардош берган аждодларимизга чуқур миннатдорчилигимиз рамзи ҳамдир.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА