Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Миллий армия – она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони”
11:02 / 2026-01-06

Бухоро вилояти Жондор тумани Мудофаа ишлари бўлими ҳамда тумандаги Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллий армия – она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда умумий ўрта таълим мактабларининг “Ватан таянчи” отряди аъзолари иштирок этди. Тадбирнинг асосий мақсади ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спортнинг техник ва амалий турларига бўлган қизиқишини ошириш ва оммалаштириш, шунингдек, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг фаолияти ҳамда унда мавжуд спорт тўгараклари билан яқиндан таништиришдан иборатдир.

Тадбир доирасида пневматик қуролдан ўқ отиш ҳамда жамоавий спорт турларидан арқон тортиш мусобақалари ўтказилди. Мусобақалар ёшлар ўртасида соғлом рақобат, жамоавийлик ва интизомни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Мусобақа якунига кўра ғолиб бўлган мактаб жамоалари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.