Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий армия — она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!
13:54 / 2025-12-22

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида “Миллий армия — она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остида ёзувчи ва шоирлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Курсантларда ватанпарварлик руҳини юксалтириш, ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган ижодий учрашув давомида миллий армиянинг жамият ҳаётидаги ўрни, тинчликни асраш хусусида сўз юритилди.  

Шунингдек, тадбир доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда адабиётнинг ўрни, ижодкор масъулияти ва миллий қадриятларни асраш масалалари муҳокама марказида бўлди. Мулоқот жараёнида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Шу билан бирга, ФВВ академияси Оркестр жамоаси ва ҳарбий хизматчилари томонидан “Миллий армия — она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остида концерт дастури намойиш этилди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА