Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий армия – Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!
21:56 / 2025-12-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан республикамиз бўйлаб “Миллий армия – Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остидаги ватанпарварлик фестиваллари старт олди. “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида кенг миқёсда турли тадбирлар, учрашувлар, ҳарбий парадлар ўтказиш кўзда тутилган.  

“Халқ ва армия-бир тану бир жон!” тамойили асосида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб ватанпарварлик марши садоси остида офицер ва аскарларнинг жанговар сафда юриши бўлиб ўтди. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотига қарашли ҳарбий ва спорт автомобиллари, вилоятдаги ҳарбий қисмлар аскар ва зобитлари, ҳарбий техникалар, шунингдек, Миллий гвардия, Ички ишлар, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар бошқармалари аскар ва зобитларининг юриши жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Байрам тантаналари вилоят ҳокимлиги ёнидаги «Этно шаҳарча» туризм мажмуасида давом этди. Ёшлар ва ҳарбий хизматчилар иштирокидаги ҳарбий ватанпарварлик фестивалида мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш мақсадида миллий армиямизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Байрам тадбирида ёшларнинг фаол иштирок этгани уларнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқиши ортиб бораётганидан далолатдир.

[gallery-26727]

Вилоят санъаткорлари томонидан тақдим этилган концерт дастури барчага бирдек кўтаринкилик бағишлади. Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/JsfuzsxcMhU?si=z7XjwGjEGyVSky2m" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА