Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий акцияда фарғоналиклар фаол иштирок этмоқда
12:04 / 2019-12-14

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акцияси Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам бошланди.


“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акцияси Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам бошланди.

Янгиланаётган Ўзбекистон муҳим сиёсий тадбир арафасида турибди. 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун сайловлар бўлиб ўтади. Илк бор янги қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ташкил этилаётган бу жараёнга халқаро ташкилотлар ва кузатувчилар ҳам катта қизиқиш билан қарамоқда.

photo5449796913298779257.jpg

Сайлов –бу фуқароларнинг сайлов компаниясида иштирок этиш йўли билан сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини амалга ошириш шаклидир. Шу билан бирга, сайловга тайёргарлик кўриш ва сайлов кунида фуқароларнинг ҳуқуқий-сиёсий фаоллиги ҳам яққол намоён бўлади. Бугунги кунда фуқароларни, хусусан, ёшларни миллий сайлов қонунчилигимиз билан таништириш, уларнинг фаоллигини ошириш ҳам муҳим вазифалардан биридир.

Фарғона шаҳрида ташкил этилган акцияда аҳоли ва ёшлар ўзларининг фаоллигини яна бир бор намойиш этди.

Мазкур тадбирда сиёсий партиялар вакиллари, санъаткорлар, жаҳон ва мамлакат чемпионлари ва турли танловлар ғолиблари ва ёшлар қатнашди.

photo5451735309348875407.jpg

– 22 декабрь ҳаётимдаги энг унутилмас кунларимдан бири бўлса, ажаб эмас, – дейди Фарғона давлат университети талабаси, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси Моҳидил Қурбонова. – Сабаби, бу йил мен илк бора сайловда иштирок этаман. Бу мен учун катта шараф. Айни пайтда зиммамга масъулият юклайди. Сабаби, биз, сайловчилар ўз овозимиз билан эртанги кунда давлатимиз қандай ривожланишини белгилаб берамиз. Кези келганда таъкидламоқчиман, оиламизда ҳар биримиз ўзимиз учун ўзимиз овоз берамиз.