Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Қозоғистоннинг “Тan-Sholpan” (“Тонг юлдузи”) журнали масъул котиби Дийдар Кулкенов билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ва бошқалар кейинги йилларда мамлакатимизда миллий адабиётимизни равнақ топтириш борасидаги ибратли ташаббуслар ҳаётга фаол жорий этилаётганини таъкидлади.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда адабий ҳамкорлик муҳитини тобора кенгайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида "Адиблар хиёбони" барпо этилди. Ёзувчи ва шоирларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Уларнинг асарларини нашр этиш, ёш қаламкашларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муайян тизим яратилгани кўпчилик мамлакатлар учун ибратлидир. Ўзбек ижодкорлари асарларини турли тилларга таржима этиш борасида катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда.

Учрашув давомида қардош халқнинг ижодкорлари Ўзбекистонда адабиёт фидойилари учун яратилган шароит ва имкониятлар, китобхонликни ривожлантириш борасидаги эзгу ишларни юксак эътироф этдилар.
Мулоқот давомида ҳамкорликдаги режалар белгилаб олинди.
Н.Усмонова, ЎзА