Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллиардлаб  пул келтираётган покемонлар
13:15 / 2022-03-15

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги интернет ва трендлар сабабли  алоҳида машҳурликка эришган ғайриоддий болалар  ўйинчоқлари ҳақидаги материаллар туркумини давом эттирмоқда.

Покемонлар 1996 йилда японийлик ўйин дизайнери Сатоси Тадзири томонидан ўйлаб топилган. «Покемон» сўзи япон тилидан таржима қилинганда – “чўнтак йиртқичи” деган маънони билдиради. Ҳаёлий махлуқчалар биринчи марта Game Freak студияси томонидан ишланган иккита ўйинда кўринишган. Шундан сўнг «Покемон» машҳурлиги бўйича дунёда иккинчи компьютер ўйинлар  сериясига айланди. Улар  асосида мультфильм, комикслар,  карточка ўйинлари ва бошқа  товарлар ишлаб чиқарила бошланди. 

Покемонлар  ақлли, айримлари сўзлаша оладиган мотивлардир.  Улар ҳар хил ва  ғайритабиий қобилиятга эга. 

“Покемонлар” олами тарихи ва мифологияси  сўнгги ўттиз йил ичида  шаклланди. Улар ўйиннинг навбатдаги қисми ёки мультфильмнинг янги мавсуми  чиққанидан сўнг  янги  воқеалар билан тўлдириб борилди. 

 Ҳозирги кунда ўйинлар, комикслар ва япон мультфильмлари орқали  898 турдаги покемонлар маълум. 

 

Роман БОНДАРЧУК