Миллиардер ғалати бахтсиз ҳодисада вафот этди
Ҳиндистонлик таниқли миллиардер, Британия шаҳзодаси Уильямнинг дўсти Санжай Капур поло ўйини чоғи томоғига ари кириб кетгач, юрак хуружига учраб вафот этди. Бу ҳақда “Mirror” газетаси ёзган. Фожиа Буюк Британияда юз берган.
Нашр қайд этишича, 53 ёшли Капур оғзига кириб олган ари чақиши билан бир зумда ҳушини йўқотган.
Қиролликда таҳсил олаётган ҳиндистонлик тадбиркор ўлимидан бир неча соат олдин “Air India” авиакомпаниясига қарашли “Boeing 787-8” ҳалокатида қурбон бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирганди.
Санжайнинг уч фарзанди – Болливуд юлдузи Каришма Капур билан никоҳдан туғилган 20 ёшли қизи Самайра ва 14 ёшли Киан ҳамда иккинчи хотини, модел Прия Сачдевдан етти ёшли ўғли қолди.