Парламент қуйи палатаси мажлисида Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раисининг ахборотини эшитиш масаласи кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда умуммиллий тотувлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, барча фуқароларга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, кўп миллатли халқимизнинг жонажон Ўзбекистонимиз фаровонлигига дахлдорлигини кучайтириш борасида кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Конституциямизнинг 4-моддасида Ўзбекистон ўз ҳудудида истиқомат қилувчи миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлаши, уларнинг ривожланиши учун шароит яратиши мустаҳкамлаб қўйилган.
[gallery-26412]
Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оила бўлиб, ягона халқ бўлиб умуммиллий тотувлик асосида аҳил-иноқ яшаб келаётгани ушбу конституциявий қоиданинг амалдаги ифодасини намоён этмоқда.
Қайд этилганидек, шу йилнинг ўзида соҳада олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган Президентимизнинг 1 та қарори, 1 та Фармони қабул қилинди.
Жумладан, 2025 йил 19 мартдаги қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасига умуммиллий тотувликни ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича давлат сиёсатини самарали амалга ошириш вазифаси юклатилган.
Мажлисда шундан келиб чиқиб, ушбу масала юзасидан Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раиси К.Сариевнинг ахборотини эшитиш ҳақида тегишли қарор қабул қилинди.
Муҳтарама Комилова, ЎзА