English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллатлараро дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик бардавом бўлсин
12:53 / 2021-08-03

Сурхондарё вилоятида истиқомат қилаётган бир гуруҳ турли миллат вакилларига давлатимизнинг юксак мукофотлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июндаги қарори билан таъсис этилган “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони тантанали топширилди.

  Жорий йилда мамлакатимизда 30 июль – “Халқлар дўстлиги” куни кенг нишонланиб, кўп миллатли халқимизга сана муносабати  билан Президентимиз томонидан байрам табриги йўлланди. Миллатлараро дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувлик муҳитини жаҳонга кенг тарғиб этаётган бир гуруҳ ватандошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Маманов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Ғ. Шукуров ва бошқалар жамиятимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, дўстлик, меҳр-оқибат муҳити кенг шаклланганини таькидлади. Кейинги йилларда бу муҳитни асрашга қаратилаётган эьтибор, давлатимизнинг тинчликсевар ва халқпарвар сиёсати халқаро миқёсда алоҳида эьтироф этилаётгани қайд қилинди.

Айни пайтда Сурхондарё вилоятида 30 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинч-тотув яшаб, Янги Ўзбекистонни барпо этишга муносиб ҳисса қўшаётир. Рус, туркман ва тожик миллий маданият марказлари фаолият юритмоқда. Миллий маданий марказлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари учун Термиз шаҳрида “Дўстлик ва нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи” ташкил этилди.

Маросимда давлат мукофотлари ўз эгаларига тантанали топширилди.Турли миллатларнинг саккиз нафар вакили “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА мухбири