Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллатлараро дўстлик мустаҳкамланмоқда
17:13 / 2026-03-04

Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Олим Нарзуллаев Андижон вилоятида бўлиб, миллий маданий марказлар вилоят бўлимлари фаолиятини ўрганди.

Андижон шаҳридаги “Дўстлик уйи”да қирғиз, рус, уйғур, арман ва корейс миллий маданий марказлари Андижон вилояти бўлимлари фаоллари иштирокида ўтказилган учрашувда мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона миллий сиёсат сабаб Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатлар шаклланганлиги, уларнинг тили, миллий анъана ва урф-одатларини сақлаш, ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. 

[gallery-27965]

Бугунги кунда Андижон вилоятида бешта – рус, уйғур, қирғиз, корейс ҳамда арман миллий-маданий марказлар бўлимлари самарали фаолият юритмоқда. Турли миллат вакиллари яшайдиган Хўжаобод, Пахтаобод, Қўрғонтепа, Марҳамат туманлари ҳамда Андижон, Хонабод шаҳарлари, умуман, вилоятда “Ўзбекистон – умумий уйимиз”,  “Биз бир оила фарзандимиз” шиорлари остида турли тадбирлар, дўстлик фестиваллари ўтказилиши анъанага айланган. 

Миллий маданий марказлар вилоят бўлимларига “Ўзбекистон – умумий уйимиз!” шиори остида ўтказиладиган тадбирларда жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, юртимизда яшаётган турли миллат ва элатлар вакилларининг миллий урф-одат, анъана ва қадриятларини кенг намойиш этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА.