Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллатлараро аҳиллик – энг муҳим омил
16:10 / 2020-01-23

Мамлакатимизда барча миллат ва элат ҳамда турли эътиқод вакиллари миллатлараро бағрикенглик, ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий тенглик шароитида ўзаро аҳил-иноқ, ҳамжиҳатлик билан яшаб, жамият ҳаётида фаол иштирок этмоқда.


Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чортоқ туманининг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудида жойлашган Созсой қишлоғида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни кенг тарғиб қилишга бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мамлакатимизда барча миллат ва элат ҳамда турли эътиқод вакиллари миллатлараро бағрикенглик, ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий тенглик шароитида ўзаро аҳил-иноқ, ҳамжиҳатлик билан яшаб, жамият ҳаётида фаол иштирок этмоқда.

2.jpg

Вилоят ҳокими ўринбосари Жамолиддин Алоудиновнинг Созсой қишлоғидаги қирғиз миллатига мансуб ёшлар таълим оладиган 23-умумтаълим мактабида ўтказган учрашувида шу ҳақда сўз борди. 

Тадбирда ўзбек ва қирғиз миллатига мансуб, ўзаро қариндош-уруғчилик ришталари билан боғланиб кетган 500 га яқин созсойликлар, жумладан, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар иштирок этди. 

Иштирокчилар Султон Увай Қароний зиёратгоҳида бўлиб, бу ерда зиёратчилар учун яратилган шароитлар билан танишди, имом-хатиблар иштирокида қишлоқ аҳолиси билан диний маърифатни ошириш борасидаги муҳим вазифалар тўғрисида суҳбатлашилди. Илм олиш, касб ўрганиш ва тинчликнинг беқиёс аҳамиятига яна бир бор эътибор қаратилди. 

Ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, вилоят санъаткорлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари ва ёш истеъдодлар иштирокидаги мусиқий дастурлар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.