Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллатлар ўртасидаги дўстлик ришталари мадҳ этилди
08:11 / 2023-06-16

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманганда давом этаётган Халқаро гуллар фестивали доирасида “Ўзбекистон – умумий уйимиз!” шиори остида фестиваль бўлиб ўтди.

Вилоятда миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга доир вазифаларни бажаришда давлат ташкилотлари билан миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари, ижодий уюшмалар, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг фаолиятини идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Хусусан, “Афсоналар водийси” тематик паркида ташкил этилган маънавий тадбирда ҳам вилоятда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг урф-одатлари, миллий таомлари, қадриятлари тараннум этилди.

[gallery-12361]

Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Б. Нуриддинов кириш сўзи билан очди. Вилоят ижтимоий-иқтисодий юксалишида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган рус, корейс, қирғиз ва тожик миллий маданий марказлари раҳбарлари ва фаолларига вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Фестивалнинг бадиий қисмида турли миллат вакиллари ўзларининг жозибали куй ва қўшиқлари ҳамда рақсларини моҳирона ижро этиб, тадбирга кўтаринкилик бағишлади.  

Асрлар давомида бир-бири билан қариндош-уруғ, қуда-анда, дўсту биродар бўлиб яшаб келаётган миллатлар ўртасидаги дўстлик ришталарини ёшларга етказиш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантиришда мазкур тадбир муҳим аҳамият касб этади.  

Камола Юсупова,

Ҳотам Мамадалиев (сурат),ЎзА