Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Миллатлар лигаси – 2025” мусобақалари давом этмоқда
16:56 / 2025-06-02

Фарғона волейбол бўйича “Миллатлар лигаси – 2025” Марказий Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Ҳозир гуруҳ ўйинлари давом этяпти. Унда Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Қирғиз Республикаси, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистондан келган 150 нафар спортчи ўзаро куч синашмоқда.

Марказий Осиё волейбол ассосацияси (СAVA) мусобақалар учун Фарғонани танлаши бежиз эмас эди.

Фарғона вилоятида волейбол спорт тури билан мунтазам шуғулланувчилар сони қарийб 4 минг нафарни ташкил этмоқда, волейбол бўйича 27 та спорт клуби фаолият кўрсатяпти ва 15 нафар фарғоналик спортчи эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси (турли ёш тоифаси бўйича) таркибига киритилган.

Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки босқич учрашувида Туркманистон жамоаси билан куч синашиб, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Ҳозирча Эрон ва қозоғистонлик волейболчилар пешқадам.  

Мусобоқа 4 июнга қадар давом этади ва “Миллатлар лигаси – 2025” ғолиби аниқланади.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА